Манба: Мбаппе «ПСЖ» кетишни истамоқда, унинг отаси трансфер бўйича ишламоқда
Чоршанба, 05 Июн
7379

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзги трансферлар вақтида клубни тарк этмоқчи.

Cadena SER маълумотига кўра, 20 ёшли форвард Париж клубида бир неча сабабларга кўра ўзини ноқулай ҳис этмоқда.

Улардан бири – бош мураббий Томас Тухель билан муносабатлар, германиялик мураббий штатдаги пенальти мақомини бермагани уни ранжитган. «ПСЖ»да 11 метрли жарима зарбасини навбати билан Неймар ва Эдинсон Кавани ижро этишади. Мбаппе шу сабабли «Олтин бутса» учун курашда Лионель Мессидан ўтиб кетолмаган.

Шунингдек, Килиан ўзини жамоадан четлатилган, деб ҳис қилмоқда. У охирги вақтларда Неймар билан деярли гаплашмаяпти.

Мбаппенинг отаси эса ўғлининг «ПСЖ»дан трансфер қилиниши имкониятлари бўйича иш бошлаган. Cadena SER хабарига кўра, бир неча ҳафта муқаддам катта Мбаппе Цюрихда жаҳон футболининг ниҳоятда таъсирли кишиларидан бири билан учрашув ўтказган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар