Лукаку учун курашда «Интер»га рақобатчи пайдо бўлди
Чоршанба, 05 Июн
4391

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Ромелу Лукаку фаолиятини «Наполи»да давом эттириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашри маълумотига кўра, неаполитанликлар клуби 26 ёшли бельгиялик футболчига йилига 10 млн евро миқдоридаги маош таклиф қилмоқда.

«Наполи» Лукакунинг «Интер»га трансферини барбод қилмоқчи, миланликлар ҳужумчига йилига 7,5 млн евро (бонуслар ҳам) миқдоридаги маош кўзда тутилган 5 йиллик шартнома таклиф қилганди.

Якунланган мавсумда Лукаку манчестерликларнинг барча турнирлар доирасидаги 45 ўйинида иштирок этиб, 15 гол урди ва 4 голга узатма берди. Унинг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган. Ҳужумчининг трансфер нархи 85 млн еврога баҳоланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар