«Лион» ўз футболчиси «Реал»га ўтаётгани ҳақидаги хабарни рад этди
Чоршанба, 05 Июн
2653

«Лион» расмий сайтида клуб ҳимоячиси Ферлан Мендини «Реал»га сотиш бўйича келишувга эришилгани ҳақидаги хабар рад этилди.

Бундан аввалроқ Менди Клерфонтенга келгани, у бу ерда «Реал» учун тиббий кўрикдан ўтиши ҳақида хабарлар берилганди.

Хабарларда франциялик футболчи тиббий кўрикдан кейин «Реал» билан 2025 йил ёзига қадар шартнома тузиши қайд этилганди. 23 ёшли Менди «Гавр» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

«Лион»га у 2017 йил ёзида 5 млн евро эвазига трансфер қилинган. Якунланган мавсумда Менди Франция чемпионатида 30 учрашувда майдонга тушиб, икки гол урган ва бир голга узатма берган.

«Реал» ўтган мавсумда Испания чемпионатида учинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигасига йўлланма олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар