Кристиан Эриксен: «Янгилик истайман. «Реал»га ўтиш бир қадам олдинга ташлаш бўлади»
Чоршанба, 05 Июн
3851

«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Кристиан Эриксен ўз келажаги борасида гапирди.

«Менимча, ҳозирда мен ўз фаолиятимнинг шундай босқичидаманки, бошқа янгиликни синаб кўришни истамоқдаман. «Тоттенҳэм»даги барчасини қадрлайман, бу ерда ҳеч қандай салбий нарса йўқ. Аммо мен янгича ниманидир истайман.

Умид қиламанки, шу ёзда барчаси аниқ бўлади. Режа шундай. Аммо футболда олдиндан бир нарса деб бўлмайди.

Барча янгилик имкон қадар тез рўй беришини истайди, аммо футболда вақт талаб этилади. Барчаси Дэниэл Левига боғлиқ. Шунингдек бошқа клубнинг қизиқишига. Ёки мен бу ерда музокаралар столига ўтираман ва янги шартнома бўйича келишаман.

«Реал» ҳақидаги хабарларга келадиган бўлсак, айтишим мумкинки, бу жамоага ўтиш мен учун олдинга ташланган қадам бўларди. Аммо «Реал» бунинг учун «Тоттенҳэм»га мурожаат қилиши ва Кристианга қизиқаётганини билдириши керак. Билишимча, ҳозиргача бундай бўлмади», – дея Эриксеннинг сўзларини келтирмоқда Ekstra Bladet.

Бундан аввалроқ Эриксен 2020 йилга қадар мўлжалланган шартномасини узайтирмасликка қарор қилгани хабар қилинганди.

El Confidencial нашри маълумотига кўра, «Реал» ушбу ҳавбек учун 90 млн евро таклиф қилмоқда, лондонликлар клуб эса футболчисини 120 млн евродан камига сотмоқчи эмас. 

Якунланган мавсумда 27 ёшли футболчи «Тоттенҳэм» сафида барча турнирлар доирасида 51 ўйинда майдонга тушиб, 10 гол урди ва 17 голга узатма берди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар