«Челси» Саррига ўринбосар қидирмоқда
Чоршанба, 05 Июн
5823

«Вулверҳемптон» бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту «Челси»ни бошқариши мумкин.

The Guardian хабарига кўра, португалиялик мутахассис Лондон клуби томонидан клубни тарк этаётган Маурисио Саррига муносиб ўринбосар сифатида кўрилмоқда.

Манба маълумотига кўра, «Челси» раҳбарияти Европа Лигасида ғолибликка эришганига қарамай Сарри билан ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилган. Италиялик мутахассис ҳам ватанига - Туриннинг «Ювентус» клубини бошқариш учун йўл олмоқчи.

Эшпириту Санту ўтган мавсумда «Вулверҳемптон» билан АПЛда еттинчи ўринни эгаллади ва кейинги мавсумда Европа Лигасида иштирок этадиган бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар