«Барселона»ни «қайта қуриш» кутмоқда - клубни 12 футболчи тарк этиши мумкин
Пайшанба, 30 Май
15121

«Барселона» ёзги трансферлар вақтида қатор футболчиларидан воз кечиши мумкин.

Sport.es нашри хабарига кўра, жамоани Кевин-Принс Боатенг ва Жейсон Мурильо тарк этиши аниқ. «Барса» уларнинг ижара шартномаси муддатини узайтирмоқчи эмас. Шунингдек, Томас Фермален ва Дуглас ҳам клубни тарк этади, уларнинг шартномаси муддати 30 июнь куни якунланади ва бу шартномалар узайтирилмайди.

Жамоани иккинчи дарвозабон Яспер Силлессен ҳам тарк этмоқчи, аммо «Бенфика»нинг 12 миллион евролик таклифи «Барса»ни қаноатлантирмаяпти - клуб нидерландиялик футболчи трансферидан 25 миллион евро ишлаб олмоқчи. Самюэль Юмтити эса фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирмоқчи.

Шунингдек, «Барселона» Иван Ракитични сотиб, унинг трансферидан келадиган маблағларни янги трансферлар учун йўналтиришни мўлжаллаган. Бундан ташқари, ўз ўйинлари билан мураббийлар штабида яхши таассурот қолдира олмаётган Филиппе Коутиньо ва Малком ҳам кетиши кутилмоқда.

Айни вақтда «Эвертон»да ижарада бўлган Андре Гомеш премьер-лиганинг бир неча клубларидан таклифлар олган. Рафинья ва Денис Суарес ҳам мураббийларнинг янги мавсум учун режаларида йўқ.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар