O'zbek Ўзбекча
Фоторепортаж: Друлович Ўзбекистон ОТЖни илк марта Олимпиадага олиб чиқиш ҳаракатида
Чоршанба, 29 Май
2333

Сербиялик Любинко Друлович қўл остида Токио Олимпиадасида қатнашиши вазифа қилиб белгиланган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси душанба кунидан бошлаб Тошкентда навбатдаги йиғинга киришди.

12 июнга қадар давом этадиган йиғин мобайнида жамоа водий вилоятларида Миср олимпия термаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Дастлабки ўйин 9 июнда Андижонда, «жавоб баҳси» 11 июнь куни Наманганда бўлиб ўтади.

Ҳозирда Олимпиячилар «Ramada» меҳмонхонасида яшаб, «Бунёдкор» академияси майдонларида машғулот ўтказмоқда. Тайёргарликни кузатган Tribuna.uz фотомухбири жараёндан сара суратларни тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, Любинко Друлович Ўзбекистон олимпия миллий жамоасини келаси йилнинг январь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёрламоқда. Мусобақада дастлабки учта ўринни эгаллаган термалар Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритади.

Йиғинга қуйидаги 27 нафар футболчи жалб этилган.

Дарвозабонлар:
Эргашев Умиджон, "Насаф"
Ҳамроев Умиджон, "Пахтакор"
Неъматов Абдувоҳид, "Насаф"
Зиёвутдинов Низомитдин, ОКМК

Ҳимоячилар:
Саитов Дилшод, "Насаф"
Кобилов Ислом, "Бунёдкор"
Ғофуров Ҳусниддин, "Сурхон"  
Алижонов Илҳом, "Истиқлол"
Алиқулов Ҳусниддин, "Насаф"
Рустамов Ойбек, "Қўқон-1912"
Юлдашев Иброҳим, "Металлург" 
Салимов Алишер, "Пахтакор

Ярим ҳимоячилар:
Муҳитдинов Шароф, "Насаф"
Ғаниев Азиз, "Насаф"
Исмоилов Аброрбек, "Сурхон" 
Абдуллаев Абдулла, "Бунёдкор"
Тўхтасинов Нурилло, "Бунёдкор"
Амонов Азизбек, "Локомотив"
Бозоров Ойбек, "Насаф"
Қодирқулов Санжар, "Бунёдкор" 
Собиржонов Асад, "Бухоро"
Жалолиддинов Жасур, "Бунёдкор" 
Ғуломов Аббос, "Навбаҳор"

Ҳужумчилар:
Абдухолиқов Бобур, "Насаф"
Мираҳмадов Миржаҳон, "Бунёдкор"
Умаров Шаҳбоз, ОКМК 
Абдураҳмонов Шоҳруҳ, "Динамо"

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар