O'zbek Ўзбекча
«Пахтакор»нинг барча ҳужумчилари гол урган ва Қосимовни истеъфо сўрашга мажбур қилган ўйиндан фотогалерея
Душанба, 27 Май
3682

Суперлига 10-турининг «Пахтакор» ҳамда ОКМК жамоалари ўртасидаги ўйини кутилганидек Арвеладзе жамоасининг ғалабаси билан якунланди. «Пахтакор» Чемпионлар Лигасидаги аламли ўйиндан сўнг ўзига келиб олиши учун ишончли ғалаба қозониши кераклигини биларди. Шундай бўлди ҳам.

Миржалол Қосимов Олмалиқда яхши жамоа шакллантиришга қийналмоқда, бу «Пахтакор» билан ўйинда ҳам кўринди. Бу ўйинда «Пахтакор»нинг уччала ҳужумчиси Игорь Сергеев, Драган Черан ва Марат Бикмаевлар гол урганини таъкидлаш керак.

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов жамоасининг 1:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган бу баҳсдан сўнг истеъфо сўрашини маълум қилди. Tribuna.uz фотомухбири ўйинни стадиондан кузатди ва ўйиндаги қизиқарли вазиятларни кадрга муҳрлади. Қуйида «Пахтакор» - ОКМК ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар