Аллегри «Барселона»дан таклиф кутмоқда
Душанба, 27 Май
5986

«Ювентус» клубининг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Барселона» клубини бошқаришни истаяпти.

Goal хабарига кўра, мутахассис 1 йиллик танаффусга чиқишни режалаштирмоқда. Аммо каталонияликлардан таклиф олса, ишни бошлаб юборишга тайёр.

Аввалроқ, «Барселона» раҳбарияти бош мураббий Эрнесто Вальвердени истеъфога чиқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда «кўк-анорранглилар» Испания чемпионатида ишончли тарзда ғалаба қозонишди. Аммо Чемпионлар Лигаси ва Испания Кубогида муваффақиятсизликка учрадилар.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар