Почеттино «Ювентус»ни бошқаришга рози бўлди
Чоршанба, 22 Май
11618

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино фаолиятини А Серияда давом эттиради.

Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «Ювентус» спорт директори Фабио Паратичи аргентиналик мутахассиснинг вакиллари билан муваффақиятли музокара ўтказган. 47 ёшли Почеттино янги мавсумда «Ювентус»ни бошқаришга ва 4 йиллик шартномани имзолашга рози бўлган. 

Маурисио Почеттино 2009 йилдан бери мураббийлик қилмоқда. У «Эспаньол» ва «Саутҳэмптон» клубларини бошқарган. 2014 йилдан бери «Тоттенҳэм»да ишлаяпти. Бу мавсумда унинг жамоаси Англияда кучли тўртликка кирди ва Чемпионлар Лигаси финалига чиқди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар