«Вильярреал» ярим ҳимоячиси Санти Касорла Испания миллий жамоасининг Евро-2020 саралашидан ўрин олган Швеция ва Фарер Оролларига қарши ўйинлари учун эълон қилинган таркибидан жой олди.
34 ёшли футболчи Испания миллий жамоаси сафида охирги марта 2015 йил 14 ноябрь куни Англияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушган ва гол урган. Шундан буён Касорла Испания миллий жамоасига чақирилмаганди. Касорла 2016 йил «Арсенал» сафида ўйнаётган вақтида жиддий жароҳат олган ва 2 йил футбол ўйнай олмаганди.
Жорий мавсумни «Вильярреал» сафида ўтказган Касорла 45 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол урди ва 10 та голга ассистентлик қилди.