Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике шахсий муаммолар туфайли ўз вазифасини тўлиқ бажара олмаяпти.
Аввалроқ, мутахассис Мальтага (2:0) қарши Евро-2020 саралаши ўйинини ўтказиб юборган эди. Marca хабарига кўра, Луис Энрике ўз муаммоларини ҳанузгача ҳал қила олмаган.
Испания қироллиги Футбол Федерацияси бош мураббийни бу масалада қўллаб-қувватламоқда. Аммо иш шу зайлда давом этса, уни истеъфога чиқариши мумкин.
Ҳозирча «Қизил фурия»ни бошқаришга «Алавес» устози Абелардо Фернандес даъвогарлик қиляпти. У Луис Энрике билан «Барселона»да бирга ишлаган.