«Аякс» Ҳаким Зиёшни сотади – даъвогарлар маълум 
Жума, 17 Май
13893

«Аякс» яримҳимоячиси Ҳаким Зиёш ёзда клубни тарк этади.

The Mirror хабарига кўра, марокашлик 26 ёшли футболчининг хизматига «Манчестер Юнайтед», «Арсенал», «Ливерпуль», «Бавария» ва «Боруссия» Д клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Айни пайтда Мюнхен клуби Зиёш трансфери бўйича фаол музокара ўтказяпти.

Нидерландия чемпионатининг ўтган мавсумида Зиёш «Аякс» таркибида 29та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар