Аллегрининг қайси клубда иш бошлаши мумкинлиги тахмин қилинди 
Жума, 17 Май
7891

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри мавсум якунланганидан сўнг, лавозимини тарк этади.

Football Italia хабарига кўра, 51 ёшли мутахассис кўп вақт ишсиз юрмайди ва бир неча яхши вариантларга эга бўлади.

Хусусан, Аллегри фаолиятини «Бавария» ёки «ПСЖ» клубларидан бирида давом эттириши мумкин. Бундан ташқари, «Манчестер Юнайтед» ёки «Тоттенҳэм» мос равишда Сульшер ва Почеттино билан хайрлашса, эътиборини Аллегри номзодига қаратиши эҳтимоли ҳам бор. Агар Антонио Конте «Ювентус»га қайтадиган бўлса, Аллегри «Интер»ни қўлга олиши мумкин. Агар бу вариантлар амалга ошмаса, италиялик мутахассисда Туркиянинг «Галатасарой» клубида иш бошлаш имконияти пайдо бўлади.

Аллегри «Ювентус»ни 2014 йилдан бери бошқармоқда. Унинг шартномаси 2020 йил ёзига қадар мўлжалланган эди. Унинг қўл остида туринликлар 5 марта Италия чемпиони бўлишди ва 4 марта мамлакат Кубогини қўлга киритишди. Шунингдек, 2 марта Чемпионлар Лигаси финалида тўп тепишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар