Суперлига. «Сўғдиёна» кичик фарқ билан «Андижон»ни енгди
Жума, 10 Май
2599

Суперлигада 8-тур ўйинлари бошланди.

«Сўғдиёна» Жиззахда «Андижон» билан ўйнади ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

31-дақиқада Норхонов гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 43-дақиқада Насриддинов ҳисобдаги фарқни оширди. 68-дақиқада Убайдуллаев битта жавоб голини уришга муваффақ бўлди. 

Бу натижадан сўнг, «Сўғдиёна» 9 очко билан 10-ўринда, «Андижон» эса 7 очко билан 12-ўринда бормоқда.  

Суперлига, 8-тур
10 май, Жиззах
СЎҒДИЁНА (Жиззах) – АНДИЖОН (Андижон) 2:1
Голлар: Норхонов (31), Насриддинов (43) – Убайдуллаев (68)
Сўғдиёна: Ширинбой Абдуллаев, Искандар Шайқулов, Элёр Орифов, Махарадзе Кахи, Санжар Рашидов (с), Сирож Мейлиев, Шоҳруз Норхонов, Шерзод Шакиров, Даниэл Насриддинов, Никола Милинкович, Шахбоз Жўрабеков
Андижон: Руслан Матниязов, Бобиржон Аманов, Фарход Мирахматов, Ойбек Қиличев, Фарходбек Бекмуратов, Шаҳзодбек Убайдуллаев, Элдар Маматказин (с), Шаҳбозбек Жумабоев, Асрор Ғафуров, Аброр Хўсинов, Бобиржон Акбаров

Теглар

Ўхшаш янгиликлар