Токио-2020 Олимпиадаси ташкилий қўмитасининг вице-президенти Тошкентга келди
Пайшанба, 09 Май
1923

Токио-2020 Олимпиадаси ташкилий қўмитасининг вице-президенти, Токио парламенти депутати Тошиаки Эндо бошчилигидаги делегация 9 май куни Тошкентга келди.

Меҳмонни аэропортда Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов бошчилигидаги мутасаддилар ва жамоатчилик вакиллари кутиб олишди.

Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, Тошиаки Эндо икки кун мобайнида Ўзбекистонда спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади. У 10 май куни МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов қабулида бўлиши ва томонлар ўртасида музокара ўтказилиши режалаштирилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар