O'zbek Ўзбекча
ЕЧЛда камбэклар ҳафтасининг энг яхши футболчисини аниқлаш бошланди
Пайшанба, 09 Май
5022

Чемпионлар лигасида камбэклар ҳафтасининг энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича сўровнома бошланди.

УЕФА расмий сайтида «Ливерпуль»дан Жоржиньо Вейналдум ва Трент Александр-Арнольд, «Тоттенҳэм»дан Лукас Моура ва Мусса Сиссоко номзодлари овозга қўйилди.

Ярим финалнинг жавоб ўйинларида «Ливерпуль» «Барселона»ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга этди ва бу баҳсда Вейналдум дубль қайд этди, Александр-Арнольд битта голга ассистентлик қилди. Лукас Моура эса «Аякс» майдонидаги ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳеч ким кутмаган ҳет-трикни амалга ошириб, жамоасини финалга олиб чиқди; бу баҳсдаги энг фаол ўйинчилардан бўлган Сиссоконинг тўп узатишлари 84 фоизга аниқ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финалида «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм» клублари тўқнаш келади. Ҳал қилувчи баҳс 1 июнь куни Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар