Осиё Чемпионлар Лигасида илк нимчоракфиналчилар номи маълум бўлди
Душанба, 06 Май
7916

Осиё Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинлари давом этмоқда.

С гуруҳида Эроннинг «Истиқлол» клуби ўз уйида Қатарнинг «Ад-Дуҳайл» клубини қабул қилди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. 53-дақиқада Чашмий гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо орадан 2 дақиқа ўтгач, Жуниор ҳисобни тенглаштиришга эришди.  

Бу натижадан сўнг, С гуруҳида 1/8 финалга чиққан 2 жамоа номи маълум бўлди. 9 очко билан пешқадамлик қилаётган Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ва 8 очко жамғарган «Ад-Дуҳайл» муддатидан олдин нимчоракфиналнинг илк иштирокчисига айланишди.

Қайд қилиш жоизки, агар «Пахтакор» 1/8 финалга чиқа олса, шу икки клубдан бири билан беллашади.

ОЧЛ, гуруҳ босқичи
С гуруҳи
6 май, Теҳрон
Истиқлол (Эрон) - Ад-Дуҳайл (Қатар) 1:1
Голлар: Чашмий (53) - Жуниор (55)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар