O'zbek Ўзбекча
Фоторепортаж: “Андижон” – “Динамо” ўйинида аламли дуранг
Душанба, 06 Май
2544

“Соғлом авлод” стадионига ташриф буюрган кўп минг сонли мухлислар ўз суюклиларидан ғалаба кутганди. Ишқибозлар икки бўлим мобайнида жамоасини фаол тарзда қўллаб турди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида тўп ўтказиб, икки очкодан маҳрум бўлган бўлса ҳам, “Андижон” мухлислари ўз футболчиларини қарсаклар билан кузатиб қўйишди.

Учрашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида Элдор Сакаев 2:2 ҳисобидан хафа ишқибозларни жамоа навбатдаги ўйинларда хурсанд қилишини айтиб ўтди.

Эътиборингизга баҳсдан олинган фотосуратларни намойиш қиламиз.

Элмурод Эрматов, Андижон

Ўхшаш янгиликлар