Суперлига. «Динамо» Андижондаги ўйинда ёқимсиз сериясини бузди
Якшанба, 05 Май
3277

Андижонда Суперлига 7-туридан ўрин олган «Андижон» - «Динамо» ўйини давом этмоқда. Жамоалар 15-дақиқага келибоқ биттадан гол уришди. 6-дақиқада самарқандликлар яримҳимоячиси Шоҳрух Абдураҳмонов ҳисобни очганди.

Бу «Динамо»нинг жорий мавсумда меҳмондаги ўйинларда урган биринчи голи бўлди. Самарқандликлар ҳозиргача икки марта меҳмонда ўйнаган ва «Сурхон»га 0:1, «Пахтакор»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Жамоа ҳисобидаги 8 очконинг барчасини ўз майдонида ўтган «Насаф», «Сўғдиёна», «Металлург» ва «Навбаҳор»га қарши ўйинларда жамғарган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар