Илдар Сакаев: «Рақиб биздан 2 кун кўпроқ дам олганди...»
Якшанба, 05 Май
2382

Суперлига 7-туридан ўрин олган «Андижон» - «Динамо» (2:2) ўйинидан сўнг ҳар икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Журналистларнинг саволларига жавоб берар экан «Андижон» мураббийи Илдар Сакаев рақиб жамоанинг 2 кун кўпроқ дам олгани натижага таъсир қилган бўлиши мумкинлигини айтди.

«Бугунги рақиб «Динамо» жуда яхши жамоа, лекин биз ўз уйимиздаги ўйинни ютишимиз шарт эди. Ҳимояда ишончли ўйнамадик ва керак бўлмаган вазиятда гол ўтказиб юбордик. Рақиб 2 та зарба йўллади ва иккаласи ҳам голга айланди.

Яратилган имкониятлардан унумли фойдалана олмадик. Гол ўтказиб юборгач, бироз шошиб қолдик. Балки рақиб жамоа биздан 2 кун кўпроқ дам олгани ҳам ўйинга ўз таъсирини ўтказгандир»,- дейди Сакаев.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар