Даврон Файзиев: «Ҳаммани Рамазон билан табриклайман»
Якшанба, 05 Май
1912

«Андижон» - «Динамо» ўйинидан сўнг ҳар икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда қатнашган самарқандликлар мураббийи Даврон Файзиев жамоаси хатолар эвазига гол ўтказиб юборганини айтди.

«Аввало ҳаммани Рамазон билан табриклайман. Ўйинни яхши бошладик, лекин кейинроқ 20-25 дақиқа ташаббусни «Андижон»га бериб қўйдик. Натижада ўзимиз йўл қўйган 2 та хато эвазига дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик.

Сафарда очко олиш дебютант жамоа учун ёмон натижа эмас. Бугун жароҳат ва дисквалификация сабаб бир қатор футболчилар жамоамизга ёрдам бера олишмади. Лекин уларнинг ўрнига майдонга тушган футболчилар шерикларининг йўқлигини билдиришмади. Шогирдларимнинг ҳаракатларидан мамнунман, уларга раҳмат айтаман»,- дейди Файзиев.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар