«Аякс» асосий ҳимоячиси билан янги шартнома имзолади
Жума, 03 Май
5394

«Аякс» ҳимоячи Николас Тальяфико билан янги шартнома имзолади.

Аргентиналик футболчи 2022 йил ёзигача мўлжалланган меҳнат битимини расмийлаштирди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати.

26 ёшли Тальяфико 2018 йил январь ойида «Индепендьенте» клубидан 4 миллион еврога харид қилинган эди. 

Бу мавсумда футболчи «Аякс» таркибида барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилган. 

Аввалроқ, унинг хизматига топ-клублар қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар