O'zbek Ўзбекча
Шиддатли ўтган «Динамо» - «Навбаҳор» ўйинидан фотогалерея
Шанба, 27 Апрел
2270

26 апрель, жума куни Самарқандда Суперлига 6-туридан ўрин олган «Динамо» - «Навбаҳор» ўйини ўтказилди. 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг натижа қайд этилган бу баҳс чемпионатнинг ҳозиргача ўтказилган энг қизиқарли ўйинларидан бири бўлди. Самарқандликлар сафида Қадамбой Нурметов ва Сардор Эминовлар гол урган бўлишса, «Навбаҳор»нинг голларига легионерлар Славко Лукич ва Александр Касян муаллифлик қилишди.

ФИФА рефереси Равшан Эрматов бошқариб борган ўйинга Намангандан юзлаб футбол мухлислари келгани унинг даражасини билдириб турарди. Бу ўйинда вазиятлар шунчалик кўп бўлдики, ижтимоий тармоқларда ҳам кўпчилик уни муҳокама қилди.

Ҳар икки жамоа мураббийлари ўйиндан кейин жуда асабий тўқнашув бўлганини айтишди. Андрей Канчельскис ўйин ҳақидаги фикрларида сўнг Самарқанднинг чиройли шаҳар эканини айтиб унинг сомсасини мақташга ҳам улгурди.

Tribuna.uz фотомухбири ўйинни стадионда кузатди ва ундаги қизиқарли воқеаларни кадрга муҳрлади. Қуйида «Динамо» - «Навбаҳор» ўйинидан олинган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар