Бугун ўзбекистонлик беш боксчи Осиё чемпионлиги учун рингга чиқади
Жума, 26 Апрел
3389

Бугун, 26 апрель куни Бангкокда бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда 10та жангдан 5таси ўзбекистонлик боксчилар иштирокида ўтади:
-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов (Ўзбекистон) - Дипак (Ҳиндистон) 
-52 кг: Ин Кю (Жанубий Корея) - Амит (Ҳиндистон)
-56 кг: Миразизбек Мирзахалилов (Ўзбекистон) - Кавиндер Сингх Бишт (Ҳиндистон) 
-60 кг: Закир Сафиуллин (Қозоғистон) - Тсенбатаар Эрденебат (Мўғулистон)
-64 кг: Мустафа Алкасбеҳ (Иордания) - Баҳодир Усмонов (Тожикистон)
-69 кг: Бобоусмон Батуров (Ўзбекистон) - Севонретс Оказава (Япония) 
-75 кг: Турсунбай Кулахмет (Қозоғистон) - Ашиш Кумар (Ҳиндистон)
-81 кг: Бек Нурмаганбет (Қозоғистон) - Жон Нобель Марвин (Филиппин)
-91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) - Хёнг Кю Ким (Жанубий Корея) 
+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) - Камшибек Конкабаев (Қозоғистон) 

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси финалда энг кўп вакилга эга жамоа бўлиб турибди. Финалда Қозоғистон ва Ҳиндистон термаларидан 4 нафардан вакил қатнашади, Жанубий Кореядан эса икки боксчи олтин медаль учун имкониятни сақлаб қолган. Яна бешта мамлакатнинг бир нафардан спортчилари ҳал қилувчи жангларда иштирок этади.

Бокс бўйича Осиё чемпионати: Ўзбекистон медаллар сони бўйича нечанчи ўринда?

Теглар

Ўхшаш янгиликлар