O'zbek Ўзбекча
Фото: «Динамо» стадионини сув босди. «Навбаҳор»га қарши ўйин қолдирилиши кутилмоқда
Чоршанба, 24 Апрел
4132

Самарқандда бир неча кундан буён давом этаётган ёмғир сув тошқинларини келтириб чиқарди. 24 апрель кунги ёмғирлар натижасида шаҳар марказида жойлашган «Динамо» стадиони ҳам сув остида қолди.

Шу сабабли, «Динамо» клубининг 26 апрель куни Суперлиганинг 6-тури доирасида Наманганнинг «Навбаҳор» клубига қарши ўтказиши белгиланган ўйини қолдирилиши мумкин. Бу ҳафда ПФЛ директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги каналида маълум қилган.

«Динамо» ва «Навбаҳор» ўйини стадион сув билан қоплангани учун ўз вақтида ўтмаслиги катта эҳтимол. «Сурхон» — «Андижон» ўйини мамлакат раҳбариятининг Сурхондарёга эҳтимолий ташрифи сабаб бошқа кунда ўтиши мумкин. Айни вақтда ЎзПФЛ барча стадионлардаги ҳолатни ўрганиш ишлари билан банд. Якуний хулоса ташкилот расмий сайтида эълон қилинади»,- деб ёзади Диёр Имомхўжаев.

Маълумот учун, Суперлиганинг 6-тур ўйинлари қуйидаги вақтларда ўтиши белгиланган:
26 апрель, жума
Динамо — Навбаҳор (17:30)
Насаф — ОКМК (19:35)
Бухоро — Бунёдкор (19:35)
27 апрель, шанба
Сурхон — Андижон (17:30)
Металлург — Қўқон-1912 (18:30)
Локомотив — Қизилқум (19:35)
Сўғдиёна — Пахтакор (19:35).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар