Расман: «Динамо» – «Навбаҳор» ўйини ўз вақтида ўтади, «Сурхон» – «Андижон» учрашуви санаси 2 кунга сурилди
Чоршанба, 24 Апрел
3874

Самарқанддаги «Динамо» стадиони сув остида қолгани сабаб Суперлига 6-туридан ўрин олган «Динамо» – «Навбаҳор» ўйини бошқа санага кўчирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Аммо Самарқанд клуби ПФЛга «Навбаҳор» билан ўйинни ўз вақтида, яъни 26 апрель жума куни соат 17:30 да бошлашга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти ёзмоқда.

Суперлига 6-туридан ўрин олган «Сурхон» – «Андижон» ўйини эса мамлакат раҳбариятининг Сурхондарёга эҳтимолий ташрифи муносабати билан 27 апрелдан 29 апрелга кўчирилган. Сурхондарё вилояти ҳокимияти ПФЛдан ўйинни кўчиришни сўраб мурожаат қилган ва у қаноатлантирилган. «Сурхон» – «Андижон» ўйини 29 апрель куни соат 17:30 да ўтказилиши белгиланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар