«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан «Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигтни ўз жамоасида кўрмоқчи, деб хабар тарқатди Corriere dello Sport.
Нашрнинг ёзишича, Зидан Амстердам клубининг 19 ёшли сардорини харид қилишни сўраб, «Реал» раҳбариятига мурожаат қилган. Шунингдек, у клуб расмийларидан бу масала бўйича фаолроқ иш олиб боришни илтимос қилган. Боиси ҳозиргача де Лигт учун курашда «Барселона» фаворит бўлиб келмоқда.
Аввалги хабарларда Маттейснинг ўзи «Барселона»га ўтишни истаётгани айтилган эди. У агенти Мино Райолага трансферни тезлаштиришни айтгани ҳақида ҳам маълумот бор. Шунингдек, «Тоттенҳэм» ҳам рақобатга қўшилгани хабар қилинган.
Де Лигт бу мавсумда «Аякс»нинг барча мусобақалардаги 48та ўйинида қатнашиб, 5+3 маҳсулдорлик натижасига эришган.