O'zbek Ўзбекча
Арслонмурод Бухорога қайтган ва «Локо» хотиржам ғалаба қозонган ўйиндан фотогалерея
Жума, 19 Апрел
2589

Суперлига 5-турининг қизиқарли ўйинларидан бири Бухорода ўтказилди. Маҳаллий «Бухоро» ўз майдонида амалдаги чемпион «Локомотив»ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида икмониятни бой берди.

Катта жамоаларнинг Бухорога сафари доим қийин кечган, бироқ бу гал бундай деб айта олмаймиз. Биринчидан, стадионга унчалик кўп мухлис келмади. Иккинчидан, «Локомотив» хотиржамлик билан ғалаба қозонди.

Бу ўйинда бухоролик мухлислар Арслонмурод Омоновнинг қайтганига гувоҳ бўлишди. Айнан «Бухоро»даги ўйинлари сабаб «Локомотив»дан таклиф олган Туркманистон миллий жамоаси сардори ўзининг энг яхши спорт формасига кириб бораётганини собиқ жамоасига қарши ўйинда исботлади.

Миллий жамоамизнинг икки собиқ ҳимоячилари ўртасидаги баҳсда Фёдоров шогирдлари устунлик қилишди, чунки амалдаги чемпион «Локо» ўйиндан ўйинга очилиб бормоқда. Tribuna.uz мухбири Бухородаги ўйинни стадиондан кузатди ва ундаги воқеаларни кадрга муҳрлади. Қуйида «Бухоро» - «Локомотив» ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар