«Кардифф» клуби аргентиналик ҳужумчи Эмилиано Сала хариди бўйича «Нант»га ҳеч қанча пул тўламоқчи эмаслигини ФИФАга маълум қилди, деб ёзади BBC. 28 ёшда бўлган футболчи қишки трансфер ойнаси вақтида кардиффликлар клуби учун рекорд қийматда - 15 млн фунтга трансфер қилинган, аммо 21 январда Нантдан Уэльсга парвоз вақтида ҳалокатга учраб, вафот этганди.
Манба хабарига кўра, «Кардифф» юристлари Сала хариди расман рўйхатдан ўтказилмаганини даъво қилишмоқда. Шунингдек, клубнинг ФИФАга билдиришича, «Нант» вакиллари бу масала бўйича шахсан учрашув ўтказиш таклифларини доимий равишда рад этиб келмоқда. Шу боисдан уэльсликлар жаҳон футболининг бош ташкилотидан трансферни амалга ошмаган деб ҳисоблашни сўрашяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ BCC Сала ҳалокатга учраган самолётнининг учувчиси далтоник бўлгани, шу боисдан унга кечаси парвозни амалга ошириши тақиқлангани ҳақида хабар берганди.