Даврон Файзиев: «Омад ҳамиша кулиб боқавермайди» деган кино бор»
Шанба, 13 Апрел
3411

«Динамо» бош мураббийи Даврон Файзиев Суперлига 4-туридан ўрин олган «Сўғдиёна»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.   

«Ўйин қизиқарли ўтди деб ўйлайман. Майдонда жанговар кураш кечди. Омад бизга кулиб боқди ва ғалаба қозондик. 

Биз ишлаяпмиз, энг ёмон жамоа эмаслигимизни, ПФЛ бизни Суперлигага бекорга қўшмаганини исботлашимиз керак. Йигитларга кўз тегмасин, уларда ҳақиқий иштиёқ бор. Мавсум охирига қадар буни йўқотмаслигимиз лозим. 

Ўйиндан олдин Файзиев собиқ жамоасига қарши деган гапларни ўқидим. Тўғри мураббийликда илк қадамимни Жиззахда қўйганман. Аммо ҳаёт қизиқ воқеаларга бой, ҳозир жиззахлик бўлсам-да, Самарқандда ишлаяпман. Ишим шунақа. Футболчилик пайтимда эса Самарқандда ўсганман. 

Энди бизни «Пахтакор»га қарши жиддий ўйин кутяпти. Бу баҳсда жамоамнинг қандайлиги, иродаси маълум бўлади. Тўғри «Пахтакор» биздан бир бош устун, аммо ўйиндан олдин ҳеч бир жамоани ютиб бўлмайди.

Иккита ўйинда омадимиз келди. Аммо, омад ҳамиша кулиб боқавермайди, бу ҳақда кино ҳам бор. Афсуски, жамоамизда етакчи футболчи йўқ. Мен бу ролга ёшига қарамасдан Сервер Жепаров ёки Шавкат Саломовни олардим. Бизга шундай футболчи етишмаяпти», - деб Файзиев сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар