O'zbek Ўзбекча
«Истиқлол» ва «Нефтчи» ўртасидаги Фарғона дербисидан фотогалерея
Пайшанба, 11 Апрел
3415

Кеча, 11 апрель куни Про-лигада 2-тур ўйинлари ўтказилди. 1-турда ғалаба қозонган жамоалар бу турда ҳам ғолиб бўлишди. Турнинг марказий баҳси Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида ўтказилди. Бугун бутун водий жамоалари учун уй стадиони сифатида хизмат қилаётган аренанинг ҳақиқий эгаси «Истиқлол» (стадион ва жамоа номи бир хил-ку ахир) ўтган мавсум Про-лигага тушиб кетган «Нефтчи»ни қабул қилди.

Ўз тарихида илк марта қуйи дивизионга тушиб кетган «Нефтчи» бир қатор янги футболчиларни олиб келган бўлса-да, ўзи ўрганмаган лигада ҳозирча қийналмоқда. 1-турда «Хоразм»га енгилган «Нефтчи» 2-турда «Истиқлол»га ҳам имкониятни бой берди.

Про-лигада суяги қотган «Истиқлол» Фарғонанинг бош жамоасини 3:2 ҳисобида енгди. «Истиқлол» иккита голини пенальтидан урганини ҳам таъкидлаш керак. Қуйида «Истиқлол» - «Нефтчи» ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар