Суперлигада 3-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.
«Динамо» Самарқандда «Металлург» билан беллашди ва 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
20-дақиқада мезбонлар яримҳимоячиси Ихтиёр Тошпўлатов чиройли комбинацияни якунига етказиб, ҳисобни очди. Бироқ, орадан 6 дақиқа ўтгач, Музаффар Музаффаров узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг учинчисида «Динамо» ғалаба келтирувчи голни урди. Жарима зарбасидан жарима майдонига оширилган тўпни Миркомил Лоқаев боши билан дарвозабоннинг устидан ошириб, тўрга йўллади.
Бу натижадан сўнг, «Динамо» 4 очко билан 7-ўринда, «Металлург» ҳам шунча очко билан 5-ўринда бормоқда.
Суперлига, 3-тур
6 апрель, Самарқанд, «Динамо» стадиони
Динамо (Самарқанд) – Металлург (Бекобод) – 2:1
Голлар: И.Тошпўлатов (20), М.Лоқаев (90+3) – М.Музаффаров (26)
Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов (барчаси Тошкент шаҳридан)
Динамо: Б.Эргашев, М.Лоқаев, Ҳ.Аъламхонов, А.Холмуродов (С.Ҳамроев 61), А.Сафаров (Ж.Азимов 80), Б.Қосимов, А.Шодмонов, С.Баратов (Қ.Нурметов 66), С.Эминов, И.Тошпўлатов, Ш.Абдураҳмонов
Металлург: З.Сафоев, А.Отахонов, И.Йўлдошев (С.Жепаров 60, М.Исаев 72), И.Исоқжонов, Б.Абдураҳимов, М.Музаффаров, Ш.Муллажонов, С.Андреев, А.Шипилов (К.Тожиев 33), А.Исматуллаев, С.Тумасян