O'zbek Ўзбекча
Клопп Ришарлисоннинг агенти билан учрашди
Жума, 05 Апрел
9170

«Эвертон» ҳужумчиси Ришарлисон ёзда «Ливерпуль» аъзосига айланиши мумкин.

UOL Esporte тарқатган хабарда айтилишича, 21 ёшли бразилиялик футболчининг агенти Ренато Веласко «қизиллар» бош мураббийи Юрген Клопп билан учрашган.

Қайд этилишича, «Эвертон» Ришарлисонни 70 млн евродан камига сотмоқчи эмас. Қолаверса, ҳужумчининг ўзи ҳам клубидан кетишни истамаётгани эҳтимол. У бу хабарларга Twitter`ида муносабат билдириб, бахтли эканини ёзиб пост қолдирди.

Маълумот учун, Лондон клуби Ришарлисонни 2018 йил ёзида «Уотфорд»дан тахминан 35-50 млн фунтга сотиб олган. У аввалги клубида ҳам «Эвертон»нинг ҳозирги бош мураббийи Марко Сильва қўл остида тўп тепган.

30-рақам эгаси АПЛнинг бу мавсумида 30та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урди ва битта голга пас узатди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар