«Интер» аъзолари Мауро Икарди ва Иван Перешич мавсум якунида жамоани тарк этади, дея ишонч билан гапирди клубнинг собиқ раҳбари Жижи Симони.
«Натижага эришишимиз учун жамоадагиларда ўзаро уйғунлик бўлиши керак. Агар кийим алмаштириш хонасида муаммо бўлса, бу ҳолда ғалаба қозониш имконсиз.
Бугунги кунда футболчилар анчагина «худбинлашиб кетишган». Улар аввало ўзларининг, шундан кейин клубнинг манфаатини ўйлашади. Менимча, «Интер»дагилар ҳаммасини жой-жойига қўйишда анчагина қийналишади.
Клубнинг уринишлари ёлғиз ўзи қолиб кетган мураббийни ҳимоя қилиш учун керак эди. Ички муҳит борасида муаммо бўлишига йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам, ўйлайманки, мавсум якунида Икарди ҳам, Перишич ҳам жамоани тарк этади», – деб Симонининг сўзларини келтирди FC Inter News.
Маълумот учун, Икарди шу ҳафта икки ойлик можароли танаффусдан кейин илк марта майдонга тушиб, пенальтидан «Женоа» дарвозасини ишғол қилди. У А Сериянинг бу мавсумида 21та ўйин ўтказиб, 10та гол урган ва 3та голга ассистентлик қилган. Перишич эса чемпионатда 26та баҳсда қатнашиб, 5+3 самарадорлик кўрсаткичини қайд этди.