«Андижон»-«Локомотив» ўйинининг ўтказилиш жойи ва санаси ўзгарди
Душанба, 01 Апрел
4137

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури доирасидаги «Андижон»-«Локомотив» ўйини Тошкентга кўчирилди.

«Темирйўлчилар» клуби матбуот хизматидан маълум қилишларича, Андижондаги «Соғлом авлод» стадиони мавсумга тўлиқ тайёр бўлмагани боис «Андижон» ўйинни пойтахтга кўчириш илтимоси билан чиққан.

«Ўйин Тошкентга кўчирилганини ПФЛ тасдиқлади ва ташкилот раҳбарияти бу ҳақда қарор қабул қилди. Шундай қилиб Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Андижон” беллашуви 4 апрель куни “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади ва 18:00да бошланади», – дейилади хабарда.

Аслида бу учрашув Суперлига тақвимига кўра 5 апрель куни бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ шу куни «Пахтакор» ўз майдонида «Насаф» билан ўйнаши сабабли ПФЛ «Локомотив» – «Андижон» баҳсини 4 апрелга белгилади. Мазкур учрашувни «Локомотив» майдон эгаси сифатида ўтказади.

Айни пайтга келиб, ПФЛ 3-тур ўйинларининг бошланиш вақтларини тасдиқлаган.

4 апрель, пайшанба
18:00 Локомотив – Андижон

5 апрель, жума
18:00 Пахтакор — Насаф

6 апрель, шанба
16:30. Динамо – Металлург
17:00. Навбаҳор – Бунёдкор

7 апрель, якшанба
18:30. Бухоро – Қизилқум
17:15. ОКМК – Қўқон-1912
19:15. Сўғдиёна – Сурхон

Суперлигага чиққан «Андижон» стадион борасида қандай ўзгаришларни ваъда қилмоқда?

Теглар

Ўхшаш янгиликлар