O'zbek Ўзбекча
Сервер Жепаров салтоси билан қайтган «Металлург» - «Бухоро» ўйинидан фотогалерея
Шанба, 30 Март
2367

29 март куни Бекободда Суперлига 2-туридан ўрин олган «Металлург» - «Бухоро» ўйини ўтказилди. Бу учрашувда «Металлург» мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди ва турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

«Металлург»нинг иккинчи голига Сервер Жепаров муаллифлик қилганини ҳам таъкидлаш керак. Ўзбек футболи мухлислари Сервернинг салтоларини соғиниб қолишганди. Терма жамоамизнинг собиқ сардори «Бухоро» дарвозасига урган голини ўша машҳур салтоси билан нишонлади. Tribuna.uz фотомухбири Бекободдаги ўйинда бўлиб, воқеаларни кадрга муҳрлади. Қуйида «Металлург» - «Бухоро» ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Суратлар муаллифи: Фазлиддин Абдуқодиров

Теглар

Ўхшаш янгиликлар