«Вердер» бош мураббийи Флориан Кофельдт Германия футбол иттифоқи томонидан мамлакатнинг 2018 йилдаги энг яхши мураббийи деб эътироф этилди.
36 ёшли немис мутахассиси Бремен клубини 2017 йил ноябрь ойида қабул қилиб олганди. Бунга қадар у клубнинг ёшлар жамоаларини бошқарган. Кофельдт асосий жамоа бошқарувига келиб, уни Бундеслигада 17-поғонадан олти ой ичида 11-ўринга олиб чиқди. Иккинчи мавсумини эса дастлабки 8та ўйинда 5та ғалаба ва 2та дуранг қайд этиш бошлади.
Ҳозир «Вердер» чемпионатда 8-ўринни эгаллаб турибди, Европа лигасига йўлланма берувчи поғонадан клубни 3 очко ажратиб турибди.
Маълумот учун, Германия футбол иттифоқи ушбу мукофотни 2009 йилда таъсис этган. Немис футбол журналистлари ва Kicker нашри талқини бўйича 2018 йилда Юпп Ҳайнкесс мамлакатнинг энг яхши мураббийи деб топилган.