Жароҳатланган футболчи нега ўйинни давом эттирди? – УЕФАдан тушунтириш талаб қилинмоқда
Душанба, 25 Март
10060

Бошдан олинган жароҳатлар билан шуғулланувчи Headway хайрия ташкилоти УЕФАдан Евро-2020 саралашидан ўрин олган Грузия — Швейцария (0:2) ўйинида юз берган воқеани текширишни талаб қилди.

Эслатиб ўтамиз, 24-дақиқада швейцарияликлар ҳимоячиси Фабиан Шёр рақиби Жамол Табидзе билан тўқнашиб, ҳушидан кетган эди. Бу вазиятда футболчилар бир-бирига боши билан урилган эди. Шундан сўнг, ўйин бир неча дақиқага тўхтатилди. Шёр тиббий ёрдам олганидан сўнг, ўзига келиб, ўйинни давом эттирди.

«Футболда бошдан олинган жароҳатларга жиддий эътибор қаратилиши учун нима юз бериши керак? Шёрнинг ўйинни давом эттиришига рухсат бериш нафақат хавфли, балки тиббий ходимнинг мажбуриятларига зиддир.

УЕФА зудлик билан можарони текшириши ва тиббий қоидалар нима учун бузилганини тушунтириши лозим», — деди Headway ижрочи директори Питер Маккейб.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар