O'zbek Ўзбекча
Фотогалерея: Ўзбекистон ОТЖ илк расмий ўйин арафасида
Пайшанба, 21 Март
4383

Эртага, 22 март куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўзининг бош мақсади – 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритиш учун илк қадамни ташлайди. Любинко Друлович қўл остидаги жамоа Осиё чемпионати U-23 саралаши доирасида Ҳиндистон олимпиячиларига қарши майдонга тушади.

Саралашнинг «F» гуруҳ баҳслари Тошкентда, «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Ўзбекистон ОТЖ 22 мартда Ҳиндистон, 26 март куни Тожикистон термалари билан баҳс олиб боради. Орада, 24 март куни Тожикистон–Ҳиндистон учрашуви бўлиб ўтади. Барча ўйинлар соат 17:00да бошланади.

Гуруҳ ғолиби, шунингдек, 11та гуруҳда энг яхши кўрсаткичга эга иккинчи ўрин соҳибларидан 4таси 2020 йил январида Таиландда ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига йўл олади. Ушбу мусобақада энг юқори 3та ўринни олган терма жамоалар Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритади.

Tribuna.uz фотомухбири Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг «Миллий» стадиони қошидаги майдонда ўтган ўйинолди расмий машғулотларидан фотогалерея тайёрлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон, Тожикистон ва Ҳиндистон термалари бош мураббийларининг мусобақа олдидан матбуот анжуманида билдирган фикрлари келтириб ўтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар