Аргентинада Сала хотираси абадийлаштирилди
Пайшанба, 21 Март
4045

Аргентинада Эсперанса Лигаси ҳудудий чемпионати ўйинлари давом эттирилди.

Ouest France хабарига кўра, бундан буён чемпионат Эмилиано Сала Лигаси деб номланади. Бунга бағишланган тантанали тадбирда футболчининг оиласи ҳам иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни кечқурун Эмилиано Сала Франциянинг «Нант» клубидаги жамоадошлари билан хайрлашиб, «Кардифф» клуби қароргоҳига хусусий самолётда учиб кетган эди. Бироқ, самолёт кўзланган манзилга етиб келишидан 1 соат олдин радарлардан йўқолиб қолди. Бундан бироз аввалроқ, футболчи WhatsApp’даги чатга «ҳозир самолёт парчаланиб кетса керак», деган хабарни жўнатишга улгурган эди. Самолёт қолдиқлари 3 февраль куни денгиз остидан топилди. Уни излаш ишларига хайрия асосида катта миқдорда маблағ тўпланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар