«Интер» Перишич учун қанча сўраётгани ойдинлашди, у АПЛга йўл олиши мумкин
Чоршанба, 20 Март
4648

«Тоттенҳэм» ҳамон «Интер» яримҳимоячиси Иван Перишични сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Итальян матбуотига кўра, Лондон клуби скаутлари якшанба куни «Милан»га қарши кечган дерби учрашувида 30 ёшли хорватни кузатиб боришган.

Маълум қилинишича, «Интер» январь ойида Иван учун 35 млн евро сўраган, аммо «Тоттенҳэм» учун бу сумма қимматлик қилган эди.

«Нерадзурри» Перишични 2015 йилда «Вольфсбург»дан 16 млн еврога сотиб олганди. У жорий мавсумда клубнинг барча мусобақалардаги 35та ўйинида майдонга тушиб, 5+7 маҳсулдорик натижасини қайд этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар