УЕФА Неймар устидан иш очди
Чоршанба, 13 Март
10267

УЕФА ҳакамларни танқид қилган «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар устидан интизомий иш очди.

Аввалроқ, футболчи Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га (1:3) қарши баҳсдан сўнг: «Шармандалик, VAR`даги тўрт киши футболни умуман тушунмайди», деган эди.

Sport хабарига кўра, бу сўзлари учун бразилиялик тўпурар 1-3 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Неймар жароҳатини даволаш билан шуғулланмоқда. Унинг апрель ойининг охирида майдонга қайтиши кутиляпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар