«Арсенал» ва «Атлетико» «Аякс» футболчиси учун курашади
Якшанба, 10 Март
3728

«Аякс» ҳимоячиси Николас Тальяфико топ-клублар қизиқишлари доирасида турибди.

Ушбу аргентиналик 26 ёшли футболчига «Атлетико» ва «Арсенал» клублари даъвогар бўлиб турибди.

Daily Mail нашри маълумотига кўра, «Аякс» Тальяфикони 8 миллион фунт (9,3 млн евро) эвазига сотишга рози бўлади.

Николас Тальяфико Нидерландия чемпионатининг жорий мавсумида 18 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган ва 4 голга узатма берган. У шунингдек, Чемпионлар лигаси ўйинларида 3та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар