Илдар Сакаев: «Дебютант бўлсак-да, муносиб ўйин кўрсатдик» 
Жума, 08 Март
3976

«Андижон» бош мураббийи Илдар Сакаев Суперлига 1-туридан ўрин олган «Қизилқум»га (1:1) қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Дастлабки ўйин анча муросасиз кўриниш олганини таъкидлай оламан. Ҳа, тўғри – биз дебютантмиз. Лекин бугун мухлисларга ёқадиган томошабоп ўйин кўрсата олдик, деб ўйлайман. Якунда дуранг қайд этдик. Ҳар бир қўлга киритиладиган очконинг қадри баланд. 

«Қизилқум» анча яхши шаклланган жамоа. Бу рақибга қарши муносиб ўйин намойиш этишга уриндик. Қўлдан келганча яхши ўйин намойиш этишга уринган шогирдларимга миннатдорчилик билдираман», - деб мутахассис сўзларини келтирмоқда ПФЛ.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар