Санчога «МЮ» ва «ПСЖ» даъвогар. Унинг нархи 100 миллион фунт
Сешанба, 05 Март
3042

Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Жейдон Санчо ёзги трансферлар вақтида клубни тарк этиши мумкин.

The Telegraph нашри хабарига кўра, англиялик 18 ёшли футболчи учун курашга «Пари Сен-Жермен» клуби ҳам қўшилган. Парижликлардан ташқари, ушбу ҳавбек учун «Манчестер Юнайтед» ҳам фаол равишда қизиқиш билдирмоқда.

«Боруссия» бу футболчиси учун гранд клублардан қизиқиш мавжудлигини билган ҳолда, унинг трансферидан максимал даражада фойда олишни кўзлаган. Санчонинг трансфер баҳоси 100 млн фунтгача етиши мумикн (116 млн евро).

Бундан аввалроқ, футболчининг хизматларига «Реал», «Барселона» ва «Бавария» каби клублардан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Санчо «Манчестер Сити»нинг ёшлар жамоасида 2015 йилдан 2017 йилгача тўп сурган, кейин асосий таркибга киролмагани учун Дортмунднинг «Боруссия» клуби сафига ўтган. Санчонинг немислар клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзига қадар тузилган. 

У Германия чемпионатининг жорий мавсумида 24 ўйинда майдонга тушди ва 8 гол уриб, 12 голга узатма берди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар