Эл-класикода тарихий мувозанат тикланди, Месси ва Рамосда рекорд ва антирекордлар
Пайшанба, 28 Феврал
10749

«Барселона» Испания кубоги ярим финалининг жавоб ўйинида «Реал»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўл олди.

Бу тўқнашув икки принципиал рақибнинг расмий мусобақалар доирасида кечган 241-ўйини бўлди. Кечаги натижадан сўнг жамоаларнинг Эл-класикодаги ғалабалари сони тенглашди – эндиликда «Барса» ҳисобида ҳам «Реал»даги каби 95та ғалабали класико ўйини бор. Қолган 51та ўйинда дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбати бўйича устунлик ҳамон «Реал» тарафида қолмоқда – 403:398

Шунингдек, кеча икки жамоа сардорлари рекорд ва антирекорд ўрнатишди. Лионель Месси Класиконинг сафардаги баҳсларида энг кўп (11 марта) ғалаба қозонган футболчига айланган бўлса, Серхио Рамос бу қарама-қаршиликда ўз уйида энг кўп мағлубиятга учраган (11 марта) футболчи бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар