«Нант» Саланинг пулини тўламаган «Кардифф» устидан шикоят йўллади
Чоршанба, 27 Феврал
2833

«Нант» клуби Эмилиано Сала трансфери пулини тўламаган «Кардифф» устидан ФИФАга шикоят йўллади. 

ВВС хабарига кўра, уэльсликлар 15 миллион фунтга тенг трансфер қийматининг дастлабки қисмини, яъни 5 миллион фунтини тўламаган. Натижада, Франция клуби расман шикоят йўллаган. Ўз навбатида, «Нант» клуби Сала трансферининг маълум бир қисмини «Бордо»га тўлаб бериши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Эмилиано Сала «Кардифф» клубига қўшилиш учун самолётда Буюк Британияга учиб кетаётганида, ҳалокатга учраб, нобуд бўлган эди. Унинг жасади ва самолёт қолдиқлари Ла-Манш бўғозидан топилди. Кейинроқ футболчи ватани Аргентинада дафн қилинди.

Аввалроқ, «Кардифф» клуби Сала трансфери қийматини тўлашдан бош тортмаслиги, фақат унинг жасади топлишини кутаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар