«Бавария» нишонидаги тўрт футболчидан икки нафари билан келишувга эришди
Чоршанба, 27 Феврал
5095

«Бавария» ёзги трансфер кампанияси учун мўлжалидаги икки нафар футболчи билан келишувга эришди.

Bild тарқатган хабарга кўра, немис клуби «РБ Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер ва «Атлетико» ҳимоячиси Лукас Эрнандес билан битим шартларини келишиб олган. Мюнхенликлар эндиликда уларнинг клублари билан музокараларни ижобий якунлашлари лозим.

Вернернинг «Лейпциг» билан шартномаси 2020 йил ёзигача мўлжалланган. Клуб уни эркин агент сифатида текинга қўйиб юбормаслик мақсадида ёзда трансфер қилишни ният қилган. 22 ёшли ҳужумчига «Ливерпуль» ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Лукас Эрнандес эса январдаёқ Бундеслигага келиши мумкин эди, лекин «Атлетико» уни қўйиб юборишни истамади ва ҳамон 23 ёшли ҳимоячиси билан шартномани узайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Таъкидланишича, «Бавария»нинг ёзги трансфер нишонидан юқоридаги икки футболчидан ташқари «Челси»нинг 18 яшар ҳужумчиси Каллум Ҳадсон-Одои ва «Байер»нинг 19 ёшли яримҳимоячиси Кай Ҳаверц ҳам ўрин олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар