«Реал» Марселонинг ўрнига аргентиналик ҳимоячини олмоқчи
Сешанба, 26 Феврал
5989

«Аякс» ҳимоячиси Николас Тальяфико мавсум якунида «Реал» аъзосига айланиши мумкин. Мадрид клуби уни ёзда жамоадан кетишни истаётган Марселога ўринбосар сифатида кўрмоқда, деб хабар берди TyC Sports.

Аввалроқ Марсело «Ювентус»га ўтиб, собиқ жамоадоши Криштиану Роналду билан яна бир клубда тўп тепишни хоҳлаётгани хабар қилинганди. 

Тальяфико «Аякс»га ўтган ёзда «Индепендьенте»дан келиб қўшилганди. 26 ёшли ҳимоячи бу мавсум Эредивизиянинг 18 ўйинида майдонга тушиб, битта гол урди. Амстердам клуби 23-турдан кейин ПСВдан икки очкога ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар